Эҳ-ҳе!!! Шунча пул?! Нима урушни яна 200 кунга чўзасанларми?!
Оғизларингни бир чеккасидан, силлиқина бўлиб чиқиб кетади-я!.. АҚШ кунига Эронга қарши урушга бир миллиард доллар сарфлаб келаяпди. Бундан чиқди у яна 200 миллирад долларни баҳридан ўтиб, урушни 200 кунга чўзарканда!..
Америка Қўшма Штатлари ҳарбий раҳбарияти Эрон Ислом Республикасига қарши амалиётларни давом эттириш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда 18 март куни The Washington Post (WP) нашри хабар берди.
«Пентагон Оқ уйдан Эрондаги урушни молиялаштириш учун Конгрессга 200 миллиард доллардан ортиқ сўров юборишни маъқуллашни сўради. Администрациянинг юқори лавозимли мулозимига кўра, ушбу улкан сўров можарога қарши чиқаётган қонун чиқарувчилар томонидан кескин қаршиликка учраши аниқ», — дейилади материалда.
Мақолада таъкидланишича, ушбу маблағ борасидаги сўров Конгрессдаги урушга қарши кайфиятдаги депутатларнинг қаттиқ эътирозига сабаб бўлади.
