Эронда январдаги намойишларнинг уч иштирокчиси осиб ўлдирилди!

Эронда январдаги намойишларнинг уч иштирокчиси осиб ўлдирилди!

Эронда полиция ходимларини ўлдиришда айбланган январдаги намойишларнинг уч нафар иштирокчиси қатл этилди. Бу ҳақда 19 март куни Tasnim агентлиги хабар берди.

«Уч нафар маҳкум барча зарур ҳуқуқий жараёнлардан ўтгандан сўнг ҳукм қилинди ва Эрон полиция бошқармасининг икки ходимини ўлдиришда иштирок этганликлари сабабли осиб ўлдирилди», — дейилади нашрда.

Тергов маълумотларига кўра, намойишчилар полиция ходимларини ўлдириш учун совуқ қуроллардан, жумладан, улоқтириладиган пичоқлар ва мачетедан фойдаланганлар. Қайд этилишича, уларнинг жинояти «душман ҳукуматлар манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар», шунингдек, «давлат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида зўравонликка ундаш» деб таснифланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: