Қичимаган жойларингни қашилаб, қонатиб, яра қилиб ташлаганларингдан кейин мана нима бўлди?!
Нефть нархлари
-
2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти нархи ICE биржасида бир баррель учун 115 доллардан ошди.
-
Тошкент вақти билан 12:00 ҳолатига кўра, Brent нархи 6,24 фоизга ўсиб, баррелига 114,08 долларни ташкил этди.
-
Орадан бироз ўтиб (12:13 да) Brent ўсишда давом этиб, баррелига 115,08 долларга етди (+7,17%).
-
Шу билан бирга, 2026 йил май ойида етказиб бериладиган WTI маркали нефть фьючерслари нархи 0,04 фоизга ўсиб, баррелига 95,5 долларни ташкил қилди.
Газ нархлари
Европада газ нархи савдолар бошидаёқ 1000 куб метр учун 850 доллардан ошди. Бундай динамика Яқин Шарқ мамлакатларининг газ инфратузилмасига уюштирилган ҳужумлар фонида кузатилди.
-
Нидерландиядаги TTF хабида апрель фьючерслари нархи 1000 куб метр учун қарийб 854 долларга (ёки МВт·с учун 72 евро) кўтарилди.
-
Кун бошидан буён котировкаларнинг ўсиши 30 фоиздан ошди.
-
Шу тариқа, Европада газ нархи аввалги савдо сессияси ёпилишига нисбатан деярли 200 долларга кўтарилди.
Қисқача таҳлил:
Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар глобал энергия бозорига тўғридан-тўғри зарба берган. Қатардаги заводнинг шикастланиши ва Ормуз бўғозидаги хавф-хатарлар энергия ташувчилар нархининг кескин сакрашига сабаб бўлмоқда.
