Аббос Арақчи: «Триллион доллар йўқотмасанг, ҳисобмас!.. Уруш эса тўхтамайди!»
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Вашингтонни ўз мамлакати билан бўладиган можаро туфайли триллионлаб доллар миқдоридаги йўқотишлар кутаётганини маълум қилди.
Арақчи ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида, Пентагоннинг «Эронга қарши амалиётни давом эттириш учун» 200 миллиард доллар олмоқчи эканлиги ҳақида The Washington Post газетаси ёзган хабарни «айсбергнинг фақат учи», деб атади.
Унинг сўзларига кўра:
«Оддий америкаликлар Биньямин Нетаньяху ва унинг АҚШ Конгрессидаги гумашталаридан тез орада Штатлар иқтисодиётига зарба берадиган триллион долларлик „Исроил фойдасига солиқ“ учун миннатдор бўлишлари мумкин».
Аввалроқ, Оқ уй ҳузуридаги Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари Кевин Хассет CBS телеканалига берган интервьюсида, Оқ уй маъмурияти Эронга қарши ҳарбий амалиётни давом эттириш учун Конгрессдан қўшимча маблағ сўраш масаласини кўриб чиқаётганини айтган эди. Бу муаммо америкаликлар атиги бир неча кун ичида Яқин Шарқда 12 миллиард доллар сарфлаб юборгани маълум бўлгач юзага келди.
