Эртага Гвардиола ё бор, ё йўқ бўлади!..
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола якшанба, 22 март куни бўлиб ўтадиган Лига Кубоги финали олдидан «Арсенал» ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Рақиб ҳақида: «Улар кўп йиллар давомида ҳеч нарса юта олишмади, лекин ҳозир улардаги юксалишни, жипсликни кўриш мумкин. Улар чуқур ҳимояланишда ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам вазиятни назорат қила олишади. Узун паслар, қайтган тўпларга эгалик қилиш — уларда ижобий жиҳатлар жуда кўп. Бу истеъдодли ва ажойиб жамоа. Биз учун катта чорлов».
«Уэмбли» атмосфераси ҳақида: «Англиядаги фаолиятим давомида финал ва ярим финаллар учун 22 марта «Уэмбли»га бордик. У ерда ўйнаш доимо катта шараф ва жиддий синовдир».
Чемпионлик пойгасига таъсири ҳақида: «Финалдаги ғалаба чемпионлик пойгасига таъсир қиладими? Билмайман. Аввал ҳам айтганман, албатта, ғалаба ёрдам беради. Лекин биз якшанба куни турнирда ғолиб чиқиб, кейин чемпионатда ёмон формага тушиб қолишимиз ҳам мумкин ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.
