Кетинг ва ўзингизни шармандаликдан халос қилинг!.. (видео)
«Аюсо хоним, сиз бу байроқдаги ранглар нимани англатишини биласизми? Қаранг, у бошини сараклатяпти.
Аюсо хоним, сиз ўзингизни бошқаришни ўрганишингиз керак, токи кўр-кўрона шунча буйруқлар бераётганингиз бунчалик билиниб қолмасин.
Эслаб қолинг: қора ранг Фаластин халқи бошидан кечирган сургунликни англатади. Оқ ранг — тинчликни, яшил ранг эса умидни билдиради. Қизил ранг — бу юз минглаб фаластинликларнинг тўкилган қонидир.
Ва бу сиз жуда қўрқадиган байроқдир, Аюсо хоним. Бу мазлум халқнинг тинчлиги ва қадр-қиммати байроғидир.
Қулоқ солинг, Аюсо. Сиз ичкаридан кўра кўпроқ ташқаридасиз (назарда тутилган: халқдан узоқсиз). Чунки бу Мадрид — 20 йил олдин Ироқдаги урушга «ЙЎҚ» деган Мадриддир. Бу геноцидга «ЙЎҚ» деган Мадриддир. Бу қалбида меҳри йўқ, инсонийликдан йироқ ва қадр-қимматсиз кимсаларга бу ерда жой йўқлигини тобора аниқроқ тушунаётган Мадриддир.
Аюсо хоним, сиз ичкаридан кўра кўпроқ ташқаридасиз. Кетинг ва ўзингизни шармандаликдан халос қилинг!»
