Эх, Чак Норрис сен ҳам қайтмас бўлиб кетинг-а!.. Унинг сўнги кунлари!..

Эх, Чак Норрис сен ҳам қайтмас бўлиб кетинг-а!.. Унинг сўнги кунлари!..

Гавайи оролларида шифохонага ётқизилган афсонавий актёр Чак Норрис 86 ёшида оламдан ўтди.

Америкалик актёр Чак Норрис (асл исми — Карлос Рэй Норрис) вафот этганини унинг оиласи маълум қилди. «Оиламиз чуқур қайғу билан севимли Чак Норрисимиз кеча эрталаб (пайшанба куни) тўсатдан вафот этганини маълум қилади. Биз бунинг тафсилотларини сир сақлашни истасак-да, шуни билингки, у оила даврасида эди ва тинчлик топди», — дейилади яқинларининг хабарида.

Аввалроқ TMZ портали актёрнинг соғлиғидаги фавқулодда ҳолат туфайли Гавайидаги шифохонага ётқизилганини хабар қилган эди.

🥊 Армиядаги хизмат ва «Чак» исмининг пайдо бўлиши

Карлос Рэй Норрис 1940 йил 10 мартда туғилган. Болалигида у жуда уятчан бўлган. Унинг отаси чероки қабиласидан, онаси эса ирланд бўлган. Мактабдан сўнг Норрис армияга йўл олди ва Жанубий Кореядаги авиабазага тушди. Айнан ўша ерда зерикишдан қутулиш учун яккакурашлар билан шуғуллана бошлади ва «Чак» лақабини олди. 1962 йилда у истеъфога чиқди.

🎬 Кинога йўл ва Брюс Ли билан танишув

Норриснинг кинодаги йўли спорт орқали бошланди. У каратэ бўйича мактаб очиб, олти йил давомида чемпионликни ҳеч кимга бермади. Унинг шогирдларидан бири машҳур актёр Стив Маккуин эди, айнан у Чакка актёрлик курсларида ўқишни маслаҳат берган.

Актёр учун энг катта бурилиш Брюс Ли билан танишув бўлди. Улар «Аждарҳо йўли» фильмида ўзаро тўқнаш келишди ва бу саҳна жаҳон киноси тарихидаги энг машҳур жанглардан бирига айланди.

🌟 «Техас рейнджери» ва интернет афсонаси

1980-йилларда «Ёлғиз бўри Маккуэйд» фильми орқали унинг классик қиёфаси шаклланди. Аммо дунё миқёсидаги машҳурликни унга «Крутой Уокер» (Техасча адолат) сериали келтирди. У 8 йил давомида экранлардан тушмади ва адолат тимсолига айланди.

Кейинчалик Чак Норрис нафақат актёр, балки интернет мемлари қаҳрамонига ҳам айланди. Унинг енгилмас кучи ҳақидаги ҳазиллар (масалан: «Чак Норрисни кобра тишлади ва беш кунлик азобдан сўнг… кобра вафот этди») уни янги авлод учун ҳам афсонага айлантирди.

✨ «Мен қаримаяпман, мен мукаммаллашяпман»

Актёр умрининг сўнгги кунларигача машғулотларни тўхтатмади. 10 март куни, ўз туғилган кунида у ижтимоий тармоқларга видео жойлаб, шундай деган эди:

«Мен қаримаяпман. Мен мукаммаллашяпман. Бугун ёшим 86 да! Ўзингни ёш ҳис қилиш учун қуёшли кунда бир оз шўхлик қилишдан яхшироғи йўқ. Яна бир йил, мустаҳкам соғлиқ ва севган ишим билан шуғулланиш имкони борлиги учун миннатдорман».

Чак Норрис шунчаки актёр эмас, балки бутун бошли давр рамзи сифатида тарихда қолди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: