Нетаньяху Трампнинг қулоғига: «Одамлар ҳар бало, бир бало деяверишади! Сен денгиз пиёдаларини киргазавер. Зўр бўлади!..» — деб шивирлади.
Яқин Шарқ олов ичида: НАТО чекинмоқда, АҚШ эса «қуруқликдаги амалиёт» тузоғига тушмоқда
НАТО Ироқдаги ўз йўриқчилар миссиясини шошилинч равишда тўхтатиб, ҳарбийларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Булар асосан Испания, Австрия ва Австралия контингентларидир. Брюсселдаги альянс раҳбарияти ҳарбий ҳаракатлар кучайиши натижасида ўз аскарлари зарар кўришидан хавфсирамоқда ва қонли тўқнашувларга аралашишни истамаяпти.
Асосий воқеалар хроникаси:
🚀 Исроилнинг зарбалари ва Теҳрондаги вайронагарчиликлар
Исроил авиацияси Эрон шимолидаги Шехмирзад шаҳрига ва жанубдаги Широзга ракета зарбалари бермоқда. Нишон — ер ости баллистик ракета ишлаб чиқариш заводлари ва омборлари. Бироқ, Тель-Авив ракеталари тобора кўпроқ турар жой мавзеларига тушмоқда. Теҳроннинг «Хорасан» майдонидаги ўнлаб уйлар вайрон бўлган.
🚢 Денгиздаги жанглар ва «Харк» ороли режаси
АҚШ Эроннинг денгиз ҳарбий объектларига зарба беришда давом этиб, Форс кўрфази ва Ормуз бўғозида Эроннинг 17 та ҳарбий кемаси йўқ қилинганини даъво қилмоқда. Асосий мақсад — Ормуз бўғозини очиш ва Эрон нефть конларини дунё бозори билан боғловчи стратегик Харк оролини эгаллаш. «Axios» нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти бу хатарли амалиётга тайёргарлик кўрмоқда.
🪖 «Қуруқликдаги амалиёт» — Америка учун тузоқми?
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШни қуруқликдаги жанговар ҳаракатларга ундамоқда: «Инқилобларни фақат ҳаводан туриб амалга ошириб бўлмайди, ердаги компонент ҳам бўлиши шарт», — дейди у. Вариант сифатида Яқин Шарққа АҚШ денгиз пиёдаларининг иккинчи гуруҳи (2 минг киши) юборилди. Бироқ ҳарбий эксперт Василий Дандикиннинг фикрича, Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига (ИИМК) қарши камида 500 минг кишилик қўшин керак бўлади.
📉 Қурол-яроғ танқислиги ва F-35 нинг заифлиги
«Rheinmetall» концерни раҳбари Армин Паппергер АҚШда ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари тугаб бораётганидан огоҳлантирди: «Агар низо яна бир ой давом этса, ракеталар деярли қолмайди». Бундан ташқари, Эрон АҚШнинг «енгилмас» ҳисобланган F-35 қирувчи самолётларига зарба бера олишини исботлади. Бу Америка қуролларининг обрўсига берилган қаттиқ зарба бўлди.
