ИСЛОМ ИНҚИЛОБИ МУҲОФИЗЛАРИ КОРПУСИДАН ДАҲШАТЛИ БАЁНОТ!

ИСЛОМ ИНҚИЛОБИ МУҲОФИЗЛАРИ КОРПУСИДАН ДАҲШАТЛИ БАЁНОТ!

 Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мамлакат марказий ҳудудларида Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган навбатдаги F-16 қирувчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда 21 март куни ИИМК матбуот хизмати расмий маълумот тарқатди.

«ИИМК Ҳаво-космик кучларининг ҳушёр ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари томонидан мамлакатнинг марказий туманлари узра душманнинг учинчи F-16 ҳарбий самолёти йўқ қилинди. Ушбу қирувчи тўғридан-тўғри Исроил армиясига тегишли эди», — дейилади IRIB агентлиги келтирган расмий баёнотда.

Эрон ҳарбий идорасининг таъкидлашича, 28 февраль куни жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душманнинг жами 200 га яқин учиш аппаратини маҳв этган. Буларнинг қаторида:

  • Замонавий қирувчи самолётлар;

  • Ёнилғи қуйиш самолётлари;

  • Стратегик қанотли ракеталар;

  • Кўплаб ҳужумкор ва разведкачи дронлар мавжуд.

ИИМК вакиллари Исроилнинг ҳар қандай тажовузига шафқатсиз ва қатъий жавоб берилишини, Эрон осмони душман учун «ҳақиқий жаҳаннам»га айланишини яна бир бор эслатиб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: