Бир ойча олдин бир дугонам турмушга чиқди!..
Аввал турмуши ўхшамагани учун ажрашган эди. Уй-жойи, машинаси бор, ўзига тўқ аёл. Яхши ният билан, ўзига яраша уйи, машинаси ва барқарор иш жойи бор, молиявий ҳолати яхши эркакка турмушга чиқдим деб ўйлади бечорагина.
Ҳаммаси унинг уйига борганидан кейин бошланди. Никоҳ ўқилиб, меҳмонлар кетишаётганда, бир қўшни аёл: «Энди остоналарни ҳам супуриб, тозалаб туринг қўшни. Сиздан олдингиларга ҳам тайинлардим, аммо ҳеч қайсиси чиқиб тозаламасди», дебди. Қойилмисиз? Биринчи «қовун» тушди.
Кейин кеч тушганда, эр жонивор: «Сиз қаерда ухлайсиз? Мен кроватда бўлмасам ухлай олмайман», дебди. Дугонам ҳайрон, бу қанақа гап? Хуллас, эр залда, аёл ётоқхонада ухлашга келишибди. Кечаси эр келиб «ишини қилиб», яна ўз жойига ўтиб кетибди. Менимча, у эркак дугонамни «уйи йўқ бечора» деб ўйлаган шекилли, раҳми келиб ётоқ жойини берибди. Бу — иккинчи «қовун».
Энг зўри олдинда… Хуллас, эрнинг уйида уч кеча ўтказди, уч кун ишда эди, табиийки. Тўртинчи куни ўз қадри эсига тушиб, кийим-кечакларини пакетга солиб, уйига кетиб қолган. Менимча, эрига ўз уйи борлигини, раҳм-шафқатга зор эмаслигини эслатмоқчи бўлган. Бунга сабаб — эрдан кўнгли тўлмагани ва у ерда қолишни нотўғри деб билгани. Бир неча маротабалик музокаралардан сўнг, эр никоҳ ўқитгани учун қилган харажатларини қайтарсагина, жавобини беришини айтибди. Мана, учинчи «қовун» ҳам тушди.
Аёл бечора, яъни дугонам, ўз озодлигини ўзи сотиб олди. Ана сизга ҳозирги баъзи эркакларимизнинг аҳволи! Кўп ёздим, аммо бу чинакам «тема»нинг ўзи!..
Нодира Мирзаева
