Таъзия
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, адабиётшунос ва таржимон Аҳмад Отабоевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жаноза намози эртага, 22 март соат 11:00 да Навоий вилояти Нурота шаҳри Эшони Судир маҳалласи Собир Раҳимов кўчаси 32-уйда ўқилади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
