Женисбек Пиёзовнинг мошинасига кўз тегиб, у «кобальт»да қолди!.. (видео)
«Гапирмаган одам қолмади. Женисбек турса ҳам, ўтирса ҳам, бирор жойга бориб даврага қўшилса ҳам, фақат унинг машинасини гапиришди. «Қачон ювасан?» — дейишиб, роса ҳоли-жонига қўйишмади. Мана, охир-оқибат у машинани устага беришга, ўзи эса яп-янги «Cobalt» сотиб олишга мажбур бўлди.
Тўғри, унга пул қаҳат эмас, истаган пайти истаган машинасини сотиб олиб, истаганча талтайиши мумкин. Аммо барибир униси бошқача эди-да… Ҳозир ҳам бошқача. Женисбек ҳам, албатта, анойи эмас. Қаерга қайси машинада боришни жуда яхши билади… Аслида, устага беришидан мақсад — машина қулайликларини янада ошириш ва шу билан бирга, уни ёмон кўзлардан нари қилиш эди».
