Бир деганда ўлди, кетди!..

Бир деганда ўлди, кетди!..

«Ғайритабиий» (Supernatural) сериали актрисаси Кэрри Флеминг вафот этди

Актриса 51 ёшида оламдан ўтди. У «Мен — зомбиман» (iZombie), «Ғайритабиий» (Supernatural) сериаллари ва «Юлдузли дарвоза» (Stargate) фильмидаги роллари билан машҳур эди. Бу ҳақда 23 март куни People журнали хабар берди.

«Кэрри Энн Флеминг… вафот этди. Флеминг  Канадада,  кўкрак бези саратони ташхиси қўйилганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди», — дейилади хабарда.

Актриса яқинлари ва оила аъзолари қуршовида вафот этган.

Актриса ҳақида маълумот:

  • Кэрри Флеминг 1974 йилда Канаданинг Янги Шотландия провинциясида туғилган.

  • Актерлик фаолиятини 1996 йилда бошлаган.

  • Асосан драма, фантастика ва жангари фильмлар жанрида ижод қилган.

  • Фаолияти давомида жами 45 та фильм ва сериалларда суратга тушган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: