Ашаддий бузуқи, миллиардер, OnlyFans асосчиси Леонид Радвинский 43 ёшида вафот этди!
Машҳур ва баҳсли «OnlyFans» онлайн платформаси эгаси Леонид Радвинский 44 ёшида (43 ёшда) оламдан ўтди. Бу ҳақда 23 март куни Американинг «Bloomberg» нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, миллиардер Леонид Радвинский саратон касаллиги туфайли вафот этган.
Радвинский 1982 йилда Одессада туғилган ва ёшлигида АҚШга эмиграция қилган. У дастурлаш ҳамда ижтимоий тармоқлар яратиш билан шуғулланиб келган.
Тадбиркор ва айтишник (IT-мутахассис) сифатида у энг аввало 2016 йилда асос солинган «OnlyFans» платформаси билан танилган эди. Ушбу тармоқда 130 миллиондан ортиқ эркак ва аёллар пуллик асосда бузуқилик мазмундаги контентларни жойлаштириб келарди.
