Эронлик қўмондон оиласи билан қўшиб йўқ қилинди!..
Исроилнинг 12-канали тарқатган махфий маълумотларга кўра, кеча, 23 март куни Эроннинг Табриз шаҳрида даҳшатли ҳаво ҳужуми содир этилган. Бу зарба шунчаки ҳарбий объектга эмас, балки Эроннинг энг қудратли тизимларидан бирига — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) раҳбариятига қаратилган эди.
Зарба натижасида ИИҚК Аэрокосмик кучлари қўмондони Ҳамид Мирзазода воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Энг ачинарлиси, манбаларга кўра, генералнинг ёнида унинг оила аъзолари ҳам бўлган ва улар ҳам фожиа қурбонига айланишган. Бу Исроил ва Эрон ўртасидаги «яширин уруш»нинг энг қонли саҳифаларидан бири бўлиши мумкин.
