Исроил шармандали мағлубиятга яқин турибди!..
Исроил Эроннинг ракета ҳужумлари натижасида жиддий йўқотишларга учради. Бу ҳақда 25 март куни терор мамлакатининг Россиядаги элчиси Одед Йосеф маълум қилди.
Элчининг сўзларига кўра, тинч аҳоли ва энергетика объектларига қилинган ҳужумлар оқибатида Исроил катта зарар кўрган. Мамлакатда кўплаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор.
«Бироқ, агар биз ҳеч қандай чора кўрмаганимизда, қандай бадал тўлашимиз мумкинлигини тушуниш керак. Менимча, агар тегишли чоралар кўрилмаганида, Исроил, Европа, Форс кўрфази мамлакатлари ва халқаро ҳамжамият учун тўланадиган бадал анча юқори бўлар эди», — дея таъкидлади Йосеф.
Элчи қўшимча қилишича, Исроил Эрондаги ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришиш учун бор воситаларни ишга солиши зарур. У шунингдек, Тель-Авив Теҳрон билан низони, ҳатто Вашингтон унда иштирок этмаган тақдирда ҳам давом эттиришини қайд этди, бироқ ҳозирча бунга сабаб йўқлигини билдирди.
Аввалроқ, 24 март куни Эрон Исроил пойтахтига кенг кўламли ракета зарбалари бергани хабар қилинган эди.
