Эрон ҳеч қачон тўхтамайди!.. (видео)
Эрон барча санкциялар бекор қилинмагунча ва товон пули тўланмагунча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмайди. Шунингдек, мамлакатга АҚШнинг ички ишларга аралашмаслиги бўйича халқаро кафолатлар керак.
Бу шартларни Ислом Республикаси олий раҳнамосининг ҳарбий маслаҳатчиси Моҳсен Ризоий маълум қилди, унинг сўзларидан Fars агентлиги иқтибос келтирмоқда. У, шунингдек, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қарама-қаршилик ҳозирги низо ёки ўтган йилнинг июнь ойидаги Америка-Исроил зарбаларидан бери эмас, балки 47 йилдан бери — 1979 йилда Эронда Ислом инқилоби ғалаба қозонган вақтдан буён давом этаётганини таъкидлади ва бунга «нуқта қўйиш» вақти келганини айтди.
