Оналар ишлатадиган 5 та муқаддас «ёлғон»!

Оналар ишлатадиган 5 та муқаддас «ёлғон»!

Она — Ҳаётимиз Бўстони

Онам туфайли дунёдаги барча аёлларни ҳурмат қиламан…

Онам доим шундай ўгит берардилар: «Дадаларингиз ишдан қайтганда, уларни табассум билан кутиб олинг. Чунки ташқаридаги ҳаёт гоҳида оталарни синдирадиган даражада аянчли ва шафқатсиздир…»

Она вужудининг мўъжизаси: Агар ҳомиладор аёлнинг бирор аъзоси хасталанса, масалан, юрагига қон етиб боришида муаммо туғилса, она вужудидаги ҳомила ўша заҳоти онасининг дардини бартараф этиш учун ўзидан шифобахш ҳужайраларни юборади. Субҳаналлоҳ! Фарзанд ҳали дунёга келмай туриб, онасига мадад бўлишни истайди.

Бир куни оила аъзоларим даврасида ноқулай вазиятни сўзлаб бердим: «Муҳим чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди…». Ҳамма бир овоздан: «Кейин нима бўлди?» — деб қизиқиш билдирди. Фақатгина онам: «Бирор жойинг куймадими, озор етмадими, болам?» — дедилар. Оналик меҳри воқеанинг натижасида эмас, фарзандининг саломатлигида эди.

Бир куни хасталаниб қолдим… Ҳамма ором олди, аммо онамнинг кўзларига уйқу келмади.

Оналар ишлатадиган энг гўзал «ёлғонлар»:

  • «Болам, сен еявер, менинг қорним тўқ».

  • «Мана бу гўштни сен егин, мен гўштни унча ёқтирмайман».

  • «Мана бу пулни олавер, менинг эҳтиёжим йўқ».

  • «Сен ёпин, мен совқотмаяпман».

  • «Йиғлама, болам, мен касал эмасман…»

Айтинг-чи, қайси суюкли инсонингиз сиз учун шунча қурбонликка қодир?!

Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди…

Тарихдан сабоқлар: Улуғ тобеин Толқ ибн Ҳабиб онасининг бошидан ўпар, ҳурмат юзасидан онаси ўтирган уйнинг устига чиқмас (тепа қаватда юрмас) эди. Машҳур фақиҳ Ибн Асокир таълим бериш учун Хуросонга боришга қасд қилдилар, аммо оз ўтмай фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай мактуб йўлладилар: «Онам сафарга рухсат бермадилар…» Улуғ олим учун илм сафаридан кўра она ризоси устун эди.

Она дуосининг «амал қилиш муддати» тугамайди. Она вафот топса ҳам, унинг фарзандлари учун қилган дуоларидаги барака боқий қолаверади. Онаси вафот этган бир кишидан «Онангиз қаердалар?» деб сўрашганда, шундай жавоб берган экан: «Аллоҳнинг ердаги раҳмати (онам) Аллоҳнинг Аршдаги раҳматига риҳлат қилдилар…»

Роббим! Онамни ва «омийн» деб дуога қўшилган барчанинг оналарини Жаннат аҳлининг саййидаларидан қилгин! Менинг ҳаётимни бўстонга айлантирган волидамни Ўзинг мукофотла!

 Умида Амбуқодирова

Дўстларингизга ҳам юборинг: