Сотқинлар қўлга олинди!

Сотқинлар қўлга олинди!

Tasnim: Эронда АҚШ ва Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 30 киши қўлга олинди

Эрон ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ ва Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилишда гумонланган 30 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда 24 март куни Tasnim агентлиги хабар берди.

Агентликнинг Telegram-каналидаги хабарда шундай дейилади: «Ҳамадон, Луристон ва Кирмон вилоятларида сионистик режимнинг 30 нафар ёлланма ходими аниқланди ва қўлга олинди».

Қўлга олинганлар қуйидагиларда айбланмоқда:

  • Разведка маълумотларини тўплаш;

  • Маълумотларни АҚШ ва Исроил махсус хизматларига узатиш;

  • Эрон ҳудудида қўпорувчилик (диверсия) ҳаракатларига тайёргарлик кўриш;

  • Қурол-яроғ ташиш.

Ҳибсга олинганлар орасида ҳам Эрон фуқаролари, ҳам икки фуқароликка эга бўлган шахслар бор. Тинтув давомида улардан 11 та Starlink қурилмаси, шунингдек, бир нечта совуқ ва ўқотар қуроллар мусодара қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: