Христофору: «АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар шунчаки ниқоб!.. АҚШ ва Исроил навбатдаги босқинчиликка тайёргарлик кўрмоқда!..»
Христофору АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар шунчаки ниқоб!.. АҚШ ва Исроил навбатдаги босқинчиликка тайёргарлик кўрмоқда!..
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан гўёки олиб борилаётган музокаралар ҳақидаги гаплари билан минтақадаги қуруқликдаги операциядан диққатни чалғитмоқда. Бу ҳақда 25 март куни кипрлик журналист Алекс Христофору маълум қилди.
«Трамп яна музокаралар ҳақидаги гаплар билан кўзбўямачилик қилмоқда, ўзи эса бу вақтда аскарларни кўчириб ўтказяпти», — деди у «The Duran» YouTube-каналидаги эфирда.
Журналист буни Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг муваффақиятсиз ҳужумлар олдидан сулҳ сўрашига қиёслади. Христофорунинг ишончи комилки, айнан босқинчиликка тайёргарлик — Трампнинг музокаралар ҳақидаги баёнотларининг асл сабабидир.
Вазиятнинг ривожланиши:
-
23 март: Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар фонида АҚШ ҳарбийлари Эрон электростанциялари ва энергетика инфратузилмасига бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатиб туришини эълон қилди. Шунингдек, у икки кун давомида можарони ҳал қилиш бўйича самарали музокаралар ўтказилганини айтди.
-
24 март: Эроннинг Россиядаги элчиси Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотни инкор этди. АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги ҳарбий операцияси давомида томонлар ўртасида ҳеч қандай музокара ўтказилмаган.
-
25 март: «The New York Times» нашри АҚШ Покистон орқали Эронга 15 банддан иборат тинчлик режасини юборгани ҳақида хабар берди. Мазкур режа ислом республикасининг ракета ва ядровий дастурлари, шунингдек, кемаларнинг эркин ҳаракатланиши билан боғлиқ жиҳатларни қамраб олиши айтилмоқда.
