АҚШ ядро бомбасини ташувчи самолётларини олиб келаяпди?! Мақсад нима?!
TWZ портали шарҳловчиси Тайлер Роговей 24 март куни Эронга қарши «Эпик ғазаб» (Epic Fury) операцияси доирасидаги зарбаларда иштирок этган АҚШнинг иккита B-2 стратегик бомбардировчи самолёти қанотларининг олд қисмида сирли квадрат белгилар пайдо бўлгани ҳақида хабар берди.
АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлигининг фотосуратларини таҳлил қилган нашр муаллифи, самолёт қанотларининг олд қирраларида стандарт таниш белгиларидан ташқари, саволлар туғдирадиган янги элементлар пайдо бўлганига эътибор қаратган.
Журналистнинг диққатини 17 март куни Уайтмен аэродромидан ҳавога кўтарилишга тайёрланаётган иккита бортдаги қора рамка ичидаги оқ тўртбурчаклар тортди. Материалда таъкидланишича, ушбу объектлар қанотнинг юқори ва пастки юзаларида бир-бирини кўзгудек акс эттиради ва катта эҳтимол билан радиолокацион кўринувчанликни минималлаштириш (пасайтириш) учун авиация скотчи ёрдамида маҳкамланган.
Роговей стратегик бомбардировчидаги ушбу элементларнинг асл мақсади ҳозирда номаълум бўлиб қолаётганини қайд этди. У шунингдек, B-2 ни АҚШнинг «иконаси» ва миллий бойлиги деб атади.
Аввалроқ, 20 март куни Эронга қарши можаро фонида АҚШнинг иккита B-52H Stratofortress бомбардировчиси Яқин Шарқ томон йўл олгани маълум бўлган эди. Улар ядровий қурол ташиётган бўлиши мумкинлиги таъкидланганди.
