Fars агентлиги Эроннинг «USS Abraham Lincoln» авиаташувчи кемасига ракета зарбаси берди.

Fars агентлиги Эроннинг «USS Abraham Lincoln» авиаташувчи кемасига ракета зарбаси берди.

Эрон кучлари АҚШнинг «USS Abraham Lincoln» авиаташувчи кемасига зарба берди. Бу ҳақда 25 март куни Fars агентлиги армия матбуот хизмати баёнотига таяниб, ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, ракета учиришлари қирғоқдаги қурилмалардан амалга оширилган ва ракеталар нишонни муваффақиятли урган.

Хабар қилинишича, зарбалар «қирғоқ — денгиз» синфига кирувчи қанотли ракеталар билан берилган. Етказилган зарар ёки қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Вазиятнинг ривожланиши:

Шу куннинг ўзида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) матбуот хизмати Эрон армияси Исроил ва АҚШнинг минтақадаги объектларига қарши қаттиқ ёнилғида ишлайдиган ракеталар ва юқори аниқликдаги бомбалардан фойдаланган ҳолда 80-тўлқин ҳужумларини бошлаганини маълум қилди. Таъкидланишича, операция давомида Эрон томонидан ҳеч қандай чекловларсиз ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) билан оммавий ҳужумлар уюштирилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: