Винисиус ўз келажаги ҳақида баёнот берди
Ҳужумчи Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси ихтиёрида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди. Юлдуз футболчи ўз келажаги борасида фикр билдирди.
«Мен фақат «Реал» ва клубда узоқ вақт қолиш ҳақида ўйлаяпман», — деди Винисиус журналистларга.
Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси тугашига атиги 15 ой қолди — келишув 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Вазиятни ҳисобга олсак, 25 ёшли Винисиус мунтазам равишда трансфер миш-мишлари қаҳрамонига айланиб бормоқда.
«Реал» айни дамда Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Альваро Арбелоа жамоаси «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда.
