Бухоро вилояти Пешкусида алдашди!..

Бухоро вилояти Пешкусида алдашди!..

Маълум қилинишича, фуқаро Ш. Муродов (исми ўзгартирилган) ўз автомобилига ёқилғи қуйиш жараёнида колонка кўрсаткичига нисбатан кам бензин берилганини билдириб, ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат асосида Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан текширув ўтказилган.

Назорат тадбири давомида Пешку туманида фаолият юритувчи “P.A.P” хусусий корхонасига қарашли АИ-92 маркали ёқилғи қуйиш шохобчасида ўрнатилган “TEXNO UZ” русумли ускунада ёқилғи бериш миқдори белгиланган меъёрдан кам экани аниқланган.

Шунингдек, корхонада фойдаланилаётган 6 та ўлчаш воситаси метрологик текширувдан ўтказилмагани маълум бўлган.

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

Қўшимча Истеъмолчилар сифатсиз ёки шубҳали маҳсулотларга дуч келган тақдирда, Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясининг 1880 қисқа рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: