Гиёҳванд моддалар савдосида айбланаётган турк актрисаси Ҳанде Эрчел вазиятга изоҳ берди
Истанбулда наркотик моддалар бўйича актриса Ҳанде Эрчел ва яна 6 машҳур шахсни қўлга олиб, тергов қилиш буйруғи чиққан эди. Ҳанде шу сабабли чет элдан қайтди ва ўзининг Инстаграм саҳифасидаги ҳикояда вазиятни шундай очиқлади:
“Таълимим сабабли тахминан бир ойдан бери чет элдаман. Кеча кечаси сизлар каби мен ҳам матбуотда чиққан хабарлар орқали бу масаладан хабар топдим. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун мамлакатимга қайтиб, керакли тушунтиришларни ва кўрсатмамни бераман.
Мен ўз мамлакатини севадиган, давлатига ва Турк адолатига ишонадиган инсонман. Вазият тез орада ойдинлашишига ишонаман” – деб ёзади Ҳанде Эрчел.
Истанбулда наркотик моддалар бўйича 7 та машҳур шахсни қўлга олиш буйруғи чиқди, улар орасида Ҳанде Эрчел ҳам бор. Мазкур иш бўйича жами 7 нафар шахсга нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилган. Улар орасида актриса Ҳанде Эрчел, модел Дидем Сойдан, собиқ модел Гузиде Дуран, шунингдек, спорт ва бизнес соҳасидаги таниқли шахслар — Бурак Элмас, Ҳакан Сабанжи ҳамда Керим Сабанжи бор.
Тергов доирасида гумонланувчиларга нисбатан “наркотик модда ишлаб чиқариш ва савдоси”, “истеъмол қилиш”, ҳамда ушбу фаолиятни осонлаштириш каби айбловлар илгари сурилмоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
