Арабларни жин-пин чалган… Улар АҚШдан эмас, Эрондан норози!

Арабларни жин-пин чалган… Улар АҚШдан эмас, Эрондан норози!

Яқин Шарқ минтақасидаги етакчи араб давлатлари Эрон ва унинг назоратидаги қуролли гуруҳларнинг сўнгги ҳаракатларига нисбатан жамоавий ва кескин норозилик билдирди. Пайшанба куни эрталаб эълон қилинган қўшма баёнот минтақавий хавфсизлик тизимидаги янги кескинлик босқичини кўрсатмоқда. Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрейн ва Иордания томонидан имзоланган ушбу ҳужжатда Эрон ва унинг прокси-кучлари томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар кескин қораланган. Араб давлатлари бундай ҳаракатларни қуйидаги халқаро тамойилларнинг қўпол равишда бузилиши деб атамоқда:

  • Миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитлик;
  • Халқаро ҳуқуқ ва гуманитар ҳуқуқ нормалари;
  • БМТ Низоми тамойиллари.

Баёнотда алоҳида урғу берилган жиҳат шундан иборатки, Эрон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланувчи қуролли гуруҳлар Ироқ ҳудудидан туриб минтақадаги бир нечта давлатларга, уларнинг стратегик объектлари ва инфратузилмаларига ҳужумлар уюштирган. Бу ҳолат араб коалицияси томонидан бевосита таҳдид сифатида баҳоланмоқда.

Мазкур резолюцияда Эрон ҳукуматидан қўшни давлатларга нисбатан ҳар қандай ҳужумларни ва таҳдидларни зудлик билан ҳамда ҳеч қандай шартларсиз тўхтатиш талаб қилинган. Экспертларнинг фикрича, бундай кенг кўламли араб коалициясининг бир нуқтадан туриб баёнот бериши Эроннинг минтақавий сиёсатига нисбатан жиддий огоҳлантириш ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: