Эрон ракеталари Исроилнинг «енгилмас» тизимларини маҳв этмоқда! Навбатдаги ҳужум фалокатли бўладими?
Дунё Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини «ўтиб бўлмас девор» деб биларди, аммо сўнгги воқеалар бу қарашни бутунлай ўзгартириб юборди. Washington Post нашрининг хабар беришича, Эроннинг Димона ва Арад шаҳарларига берган ракета зарбалари Исроил мудофаасидаги улкан бўшлиқларни очиб ташлади. 115 нафар ярадор ва вайроналар Эрон ракеталари Исроил мудофаасини ёриб ўтиб, тўғридан-тўғри аҳоли яшаш пунктларига келиб тушди. Натижада 115 дан ортиқ киши жароҳатланди, улардан 11 нафарининг аҳволи ўта оғир. Бу Исроил учун нафақат инсоний йўқотиш, балки стратегик мағлубиятдир. Энди ҳеч ким ўзини тўлиқ хавфсизликда ҳис қила олмаяпти!
Исроил хавфсизлик хизматининг собиқ ходими даҳшатли ҳақиқатни тан олди: «Агар Эрон бир вақтнинг ўзида 3000 дан 5000 тагача ракета учирса, бизнинг мудофаамиз шунчаки дош беролмайди». Кўп босқичли мудофаа тизими ракеталар сони ҳаддан ташқари кўп бўлганда «мияси айланиб» қолади ва нишонларни ўтказиб юбора бошлайди.
Яна бир даҳшатли муаммо — заҳираларнинг камайиши. Ракеталарни тутиб қолувчи перехватчилар нафақат қиммат, балки уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш вақти жуда узоқ. Исроил расмийларининг айтишича, асосий муаммо пулда эмас, балки омборлардаги ракеталарнинг тугаб бораётганида. Узоқ давом этадиган урушда Исроил «қуролсиз» қолиб кетиши ҳеч гап эмас.
