Даҳшатли фитна фош этилди!
Кувайт хавфсизлик хизмати мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди, аммо очиқланган ҳақиқат ҳаммани даҳшатга солмоқда. Мамлакат расмийлари «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан давлатнинг биринчи шахсларига нисбатан тайёрланган йирик суиқасд режасини фош этишди. 5 нафар Кувайт фуқароси сотқинлик қилди.
Кувайт Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, қўлга олинган 6 нафар гумонланувчининг 5 нафари шу юртнинг ўз фуқароларидир. Улар аллақачон ўз айбларига иқрор бўлишган. Сотқинлар нафақат жосуслик қилишган, балки махсус тайёргарликдан ўтиб, давлат етакчиларини қандай қилиб профессионал тарзда ўлдириш бўйича «мастер-класслар»да қатнашишган. Нишонда кимлар эди? Террорчиларнинг мақсади Кувайтнинг сиёсий тизимини фалаж қилиш ва мамлакатни бошбошдоқликка улоқтириш бўлган. Улар «Ҳизбуллоҳ» кўрсатмаси асосида Кувайт амири ва бошқа юқори мартабали мулозимларни жисмонан йўқ қилиш учун керакли маълумотларни тўплашган ва қуролли ҳужумга ҳозирлик кўришган.
Ушбу воқеа минтақадаги вазият нақадар кескин эканлигини яна бир бор исботлади. Эндиликда Кувайт ҳукумати қўшни давлатлар ва «прокси» гуруҳларнинг мамлакат ички ишларига аралашувига қарши кескин чоралар кўриши кутилмоқда.
