Исроил нега Эрон ташқи ишлар вазирини йўқ қилмаяпти?
Покистон расмийсининг Reuters агентлигига маълум қилишича, Исроил Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ва парламент спикери Муҳаммад Багер Голибофни уларнинг ҳаракатланиш координаталарига эга бўлган ҳолда йўқ қилишни режалаштирган.
Унинг сўзларига кўра, Покистон разведкаси бу режаларни аниқлаган.
Покистон АҚШни агар улар ўлдирилса, Эронда музокара олиб борадиган ҳеч ким қолмаслиги ва мамлакат Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қатъий кайфиятдаги қўмондонлари назоратига ўтиши ҳақида огоҳлантирган.
Шундан сўнг, АҚШ аралашиб, ҳужумларни тўхтатгани айтилмоқда.
