Харг оролидаги ўлим тузоғи: АҚШ аскарларини нима кутмоқда? Исроил лойиҳаси тугаши мумкинми?

Харг оролидаги ўлим тузоғи: АҚШ аскарларини нима кутмоқда? Исроил лойиҳаси тугаши мумкинми?

Вашингтонда, Капитолий тепалигида портлаган сиёсий бомба дунё харитасини ўзгартириб юбориши мумкин. АҚШ расмийлари Пентагоннинг Эрон бўйича ёпиқ брифингидан ғазаб отига миниб чиқишди. Нима учун республикачилар эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетишди? Оқ уй нимани яширмоқда. Конгрессвумен Нэнси Мейс йиғилишни вақтидан олдин тарк этиб, журналистларга «бизни лақиллатишди» деб баёнот берди. Трампнинг тарафдори бўлган Майк Рожерс эса Оқ уй саволларга жавоб беришдан қочаётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, АҚШнинг Эрон урушидаги ҳақиқий мақсадлари жамоатчиликка айтилаётганидан бутунлай фарқ қилади. The Daily Mail манбасининг фош қилишича, Пентагон ёпиқ эшиклар ортида «ядро объектлари ҳарбий нишон эмас» деб баёнот берган. Бу Оқ уй илгари сурган «тўртта асосий мақсад»га зиддир. Қонун чиқарувчилар бу янгиликдан «жағлари осилиб қолганини» ва «миялари портлаганини» айтишмоқда. Агар ядро қуроли нишон бўлмаса, унда 7000 нафар америкалик аскар Яқин Шарққа нега юбориляпти?

Вашингтонда баҳслар кетаётган бир пайтда, Эрон ҳудудида тайёргарлик авжида. Теҳрон ўз нефтининг 90 фоизини экспорт қиладиган Харг оролини ҳақиқий қалъага айлантирмоқда. Оролнинг қирғоқлари танкларга ва пиёдаларга қарши миналар билан тўлдирилган. АҚШ расмийлари Трампни огоҳлантирмоқда: бу оролни эгаллаш минглаб америкалик аскарларнинг қони тўкилишига олиб келади. Сиёсатшунос Павел Данилиннинг фикрича, вазият Исроил учун ҳаёт-мамот масаласига айланган. Агар Исроил ва АҚШ Эрон устидан тезкор ва қатъий ғалаба қозонмаса, Исроил давлат сифатида «ёпилиш» (коллапс) жараёнини бошлаб юбориши мумкин. «Темир гумбаз» афсонаси парчалангани етмаганидек, қўшни давлатлар — Миср, Сурия ва Туркия ҳам вазиятдан фойдаланиб қолиши ҳеч гап эмас. Трамп Эронга 6 апрелгача ультиматум қўйган: ёки Ормуз бўғози очилади, ёки Эроннинг энергия объектлари йўқ қилинади. Аммо экспертлар буни шунчаки вақтдан ютиш деб аташмоқда. Трамп тузоққа тушиб қолди: Ғалаба қозонмаса — куздаги сайловларда уни «ейиб қўйишади».
Катта қурбонлар эвазига ғалаба қозонса — яна ўша сайловларда мағлуб бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: