Америкаликлар Эрон билан урушга қарши чиқишмоқда

Америкаликлар Эрон билан урушга қарши чиқишмоқда

АҚШда янги намойишлар тўлқини. АҚШда “Қиролларга йўқ” шиори остида оммавий норозилик намойишлари бошланди.

Намойишчилар АҚШнинг ҳозирги сиёсати, истеъмол нархининг ошиши, миграция қонунчилигининг қатъийлаштирилиши ва Эрон билан урушга қарши чиқишмоқда.

Акциялар АҚШнинг 3 мингдан ортиқ шаҳарларини қамраб олган бўлиб, ташкилотчилар унда 9 млндан зиёд киши иштирок этишини кутишмоқда.

Намойишларни Италия, Франция, Германия ва Испания аҳолиси ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Энг йирик митинглардан бири Миннесотада кузатилмоқда.

Нью-Йоркдаги намойишчиларга таниқли актёр Роберт Де Ниро ҳам қўшилган.

Бэрронни урушга жўнат… Намойишларда Трампнинг ўғлини урушга юбориш талаб қилинган плакатлар хам кўринди. Сан-Диегодаги норозилик намойишлари вақтида фаоллар “Бэрронни юбор, ўз бурчингни бажар” ёзуви туширилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: