Дубай меҳмонхоналарида инқироз
Дубай меҳмонхоналарида инқироз: Сервис даражаси тушиб кетиши мумкин. Яқин Шарқдаги сиёсий беқарорлик БАА туризмига жиддий зарба берди. Дубай меҳмонхоналари ҳозирда оғир кадрлар инқирозини бошдан кечирмоқда.
Асосий муаммолар:
Ходимларни қисқартириш: Сайёҳлар оқими камайгани сабабли меҳмонхоналар ходимларни оммавий бўшатмоқда ёки маошларни 45% гача қисқартирмоқда.
Бўш хоналар: 2025 йилда меҳмонхоналар 80% га тўла бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 20% дан ҳам пастга тушиб кетган.
Молия: Ҳарбий можаролар туфайли минтақа туризм соҳаси ҳар куни 600 млн доллар атрофида зарар кўрмоқда
Сайёҳлар учун нима ўзгаради?
БААда дам олишни режалаштираётганлар хизмат кўрсатиш сифати пасайишига тайёр туришлари керак. Ишчи кучи етишмаслиги сабабли одатий «ҳашаматли сервис» оқсаши мумкин.
Кўплаб сайёҳлар ҳозирда хавфсизроқ ва барқарор йўналишларни танлаб, аввалги бандловларини бекор қилишмоқда.
