Россияда қанча ўзбек меҳнат қилмоқда
Россияда 1,3 млн ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳим Ҳакимов Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат мигратсиясига оид сўнгги маълумотларни очиқлади. Ҳисоботга кўра, айни пайтда Россия ҳудудида вақтинча ишлаётган ўзбекистонликлар сони 1,3 млн кишини ташкил этмоқда.
