Аёл йиғлаб қайтиб кетди…
Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб:
-“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” – деди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга:
-Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди…
Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга:
-Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла:
-Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди.
Мусо алайҳиссалом халиги аёлга:
-Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар…
Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан:
-Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл:
-Бу менинг ўғлим, – дея жавоб берди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан:
-Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло айтдики…
Хар сафар “Ақийм» деганимда, у “РОХИЙМ» дерди. Бас, «РАХМАТИМ» қудратимдан устун келди, – деб мархамат қилди !
Оқ Гулим
