Тошкентда сунъий ёмғир ёғдириш йўлга қўйилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сунъий ёмғир ёғдириш лойиҳаси амалга оширилади.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 октябрга қадар пойтахтда барча ускуналар ўрнатилиб, тизим тўлиқ ишга туширилади.
Илк босқичда Бўстонлиқ тумани Писком тоғ дарасида 2026 йилда 3–5 та пилот тажриба ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур ташаббус Президент томонидан имзоланган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
