Ёмон «пишди», ёмон «пишди-я»!..

Ёмон «пишди», ёмон «пишди-я»!..

Италия учун навбатдаги фожиа: Шимолий Америка орзуси саробга айланди

Ўтиш ўйинида (стыковой матч) ҳақиқий фалокат юз берди — Италия терма жамоаси яна энг муҳим паллада панд еб қолди. Ваҳоланки, баҳс мезбонлар учун жуда кўтаринки руҳда бошланганди: 15-дақиқадаёқ Мойзе Кин ҳисобни очиб, итальянларни олдинга олиб чиқди.

Бироқ ўтмишдаги қора сценарий яна такрорланди. Биринчи бўлим якунида Алессандро Бастонининг майдондан четлатилиши фаворитларнинг ўйинини бутунлай издан чиқарди.

Бир киши кам бўлиб қолган Женнаро Гаттузо шогирдлари ҳимояга ётиб олишга мажбур бўлишди ва 79-дақиқада Харис Табаковичдан гол ўтказиб юборишди. Оғир кечган қўшимча вақтларда ҳисоб ўзгармади, пенальтилар сериясида эса итальянларнинг асаблари дош бермади.

Франческо Пио Эспозито ва Брайан Кристантенинг хатолари бутун бир мамлакатнинг умидларига нуқта қўйди. Якуний ҳисоб — 1:1 (пенальтилар бўйича 1:4). 2020 йилги Европа чемпионлари Шимолий Америкадаги мундиалдан бенасиб қолишди. Италия футболининг фожиаси яна тўрт йилга чўзиладиган бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: