Мактаб директори ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди (Видео)
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий аҳоли орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Устоз ва шогирд ўртасидаги келишмовчилик жисмоний тўқнашувга айланиб кетган.
Ҳодиса шу йилнинг 2 апрель куни Ургут туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мактаб директорининг ўринбосари ва юқори синф ўқувчиси ўртасида келиб чиққан оғзаки тортишув тез орада муштлашувга айланган.
