АҚШ 1500 нафар ҳарбийсини Эрон зарбаси остида қолган базадан олиб чиқди

АҚШ 1500 нафар ҳарбийсини Эрон зарбаси остида қолган базадан олиб чиқди

АҚШ Баҳрайндаги 5-флот базаси Эрон ракеталари ва дронлари ҳужумига учраганидан сўнг, у ердаги 1500 га яқин ҳарбий хизматчини эвакуация қилди. Бу ҳақда NPR нашри хабар бермоқда.

Эвакуация қилинган ҳарбийлар аллақачон Американинг Норфолк шаҳрига етиб кела бошлаган.

Қайд этилишича, Баҳрайндаги база АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокининг асосий нуқталаридан бири ҳисобланар эди. У ерда жами 8 мингга яқин ҳарбий хизматчи бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: