Покистонни қўлидан ҳеч бало келмади. Энди Трампни бор умиди Миср ва Туркиядан!..

Покистонни қўлидан ҳеч бало келмади. Энди Трампни бор умиди Миср ва Туркиядан!..

Эрон Трамп маъмурияти вакиллари билан тўғридан-тўғри алоқага чиқишдан бош тортди, Покистондаги музокаралар бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда  дипломатик манбаларига таяниб The Wall Street Journal (WSJ) нашри хабар берди.

Музокаралар боши берк кўчада:

  • Покистоннинг воситачилик миссияси муваффақиятсизликка учради: Теҳрон АҚШнинг «қабул қилиб бўлмайдиган» таклифларини рад этди ва бундай шартлар асосида музокаралар столига ўтирмаслигини расман маълум қилди.

  • Туркия ва Миср томонларни бошқа жойда учраштириш умидини узгани йўқ. Эҳтимолий майдонча сифатида Истанбул ва Доҳа кўрилмоқда. Бироқ, Қатар ушбу урушда воситачилик ролидан бош тортмоқда ва АҚШнинг босимига қаршилик кўрсатмоқда.


Зарифнинг «Тинчлик режаси»: Эрон ўз шартларини эълон қилди

Эроннинг собиқ Ташқи ишлар вазири ва «ядровий келишув» меъмори Жавад Зариф америкаликларга тинчлик йўли билан тартибга солишнинг муқобил режасини таклиф қилди. У Эрон ушбу урушда «аниқ ғалаба қозонаётганини» (бу фикрга кўплаб ғарб экспертлари ҳам қўшилади) таъкидлаб, Теҳрон учун мақбул бўлган муроса шартларини баён қилди:

  1. Ядровий дастурни чеклаш ва Ҳурмуз бўғозини очиш;

  2. Бунинг эвазига санкцияларни тўлиқ бекор қилиш;

  3. «Ислом инқилоби»дан кейин узилган АҚШ билан дипломатик алоқаларни босқичма-босқич тиклаш.

Аслида, Зариф Трамп томонидан 2019 йилда бекор қилинган «ядровий келишув»ни қайта тиклашни таклиф қилмоқда. Унинг Foreign Affairs журналида эълон қилинган ушбу мақоласи Трамп маъмуриятидан кўра кўпроқ Америка жамоатчилигига қаратилган — Зариф Эрон АҚШ учун таҳдид эмаслигини ва оқилона муросага тайёрлигини кўрсатмоқчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: