Амир Темур ролини ижро этган АҚШлик актёр Ислом динини қабул қилиб, беш маҳал намоз ўқишга ўтган (Видеофакт)
Амир Темур ролини ижро этган АҚШлик актёр Кристиан Ислом динини қабул қилгани айтилмоқда. 2017–2018 йиллардаёқ муҳокама қилинган “Амир Темур” фильми нега шунча вақтда тайёр бўлди? Муаллифлар молиявий муаммоларни рад этиб, кечикиш сабабини бошқа жиҳатлар билан изоҳламоқда.
“Биз бу кинога тижорат сифатида қарамадик. Шунинг учун ҳар бир детал биз учун муҳим бўлди. Шошилмадик,” — дейди ижодкорлардан бири. Айниқса, бош рол — Амир Темур образини яратиш учун актёрга катта талаблар қўйилган. У нафақат ролни ўйнаши, балки тарихий шахсни “ҳис қилиши” керак эди.
Шу мақсадда актёр, ўзбек тилини ўрганган(қисман), миллий жанг санъатларини ўзлаштирган, миниш (чавандозлик) бўйича машқ қилган ва бир йил давомида Ўзбекистонда яшаган. Шунингдек, Хоразмда ҳатто исломни қабул қилиб, беш маҳал намоз ўқишга ўтган. “Кино сунъий эмас, табиий чиқиши учун Темур ҳақиқатан ҳам ўзбек руҳиятига яқин бўлиши шарт эди,” — дейилади изоҳда.
@platformauzb
