Олов ичидаги Бирлашган Араб Амирликлари…
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби расмийлари «Borouge» («Брудж») нефть-кимё заводи ҳудудида содир бўлган йирик ёнғин ҳақидаги маълумотни тасдиқладилар.
Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (ҲҲМ) томонидан ҳаво нишонлари йўқ қилиниши натижасида, уларнинг парчалари завод ҳудудига тушган. Бунинг оқибатида корхонанинг учта нуқтасида йирик ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда вазиятлар хизмати ва ўт ўчириш бригадалари етиб келишган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида аланга қуршаб олиниб, тўлиқ назоратга олинган. Расмий баёнотга кўра, корхона ходимлари ва аҳоли орасида қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ.
Айни дамда заводга етказилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Вазият барқарор ва завод ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
