Эроннинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳаво ҳужумига учради
Эроннинг энг нуфузли муҳандислик университети – Шариф Технология Университети АҚШ ва Исроил ҳаво зарбаларига учраган. Зарарланган обектлар орасида лабораториялар, бинолар, масжид ва эҳтимол маълумотлар маркази бор. Шунингдек, яқин атрофдаги газ иншооти ҳам зарарланган.
Эрон расмийлари ҳужумда бункер-бустер бомбаси ишлатилганини айтмоқда. Шариф университети кўпинча “Эрон Массачусетси” деб аталади ва у илм-фан, муҳандислик ҳамда космик, ядровий ва илғор тадқиқот соҳаларида етакчи кадрларни тайёрлайди.
