Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
Йўл-патрул хизмати ходими Cobalt машинасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Gentra билан тўқнашганди. Оқибатда Gentra ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Марҳумнинг яқинларига кўра, ЙПХ ходими Cobalt’ни давлат рақам белгисини ечиб олган ҳолда катта тезликда бошқарган. Ходим суддаги кўрсатмасида айбига иқрор бўлиб, ўша куни эрталабки йўриқномага етиб бориш учун шошганини айтган.
