Ҳоким бобо, мен болаларга айтгандим, лекин болалар қулоқсизлик қилишдида!.. (Видео)
«Нефтчи» бу йил зўр кетяпти. Яна оёғидан чалиб, сарсон-саргардон қилиб қўйманглар. Биз эмас, бошқалар уларнинг очко йўқотишларига сабабчи бўлишсин, дегандим. Лекин буни қаранг, шартта гол уриб ўтиришибди. Уришса-ку майли эди, лекин ундан кейин бирорта голни қўйиб юборишмайдими, ўйин дуранг бўлмайдими? Лекин ундай қилишмади-да, қулоқсизлар. Ҳимояни маҳкам ушлаб олишди. Шунга, ҳоким бобо, хафа бўлмайсиз. Мавсум энди бошланди. Кузгача анча бор. Бу жароҳатлар битиб кетади, хафа бўлманг…
Кеча бошқаларга учтадан кам гол урмай келаётган «Нефтчи» ўз уйида «Пахтакор»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди… Булар — иккала клубнинг эгалари…
