Мана шу Яъжуж ва Маъжуж деворими? (Видео)

Мана шу Яъжуж ва Маъжуж деворими? (Видео)

ЗУЛҚАРНАЙН ВА ЯЪЖУЖ-МАЪЖУЖ ҚИССАСИ

Қуръони Каримда (Каҳф сураси, 83–98-оятлар) буюк ҳукмдор — Зулқарнайн ҳақида сўз боради. У тақводор, адолатли подшоҳ бўлиб, дунё бўйлаб саёҳат қилган ва ер юзида тартиб ўрнатган.

Ўзининг сафарларидан бирида у бир қавмга дуч келади. Ушбу халқ Зулқарнайнга бузғунчи қабилалар — Яъжуж ва Маъжуж устидан шикоят қилади. Бу ваҳший қабилалар фақат вайронагарчилик келтирар эди, шу боис одамлар ундан ҳимоя сўрашади.

Зулқарнайн Аллоҳнинг изни билан уларга ёрдам беришга қарор қилади: У тоғлар орасига шундай мустаҳкам тўсиқ (девор) қурдики, Яъжуж ва Маъжуж уни на ошиб ўта олдилар ва на тешиб ўта олдилар.

Бироқ, Қуръонда айтилишича, Аллоҳ ирода қилган вақт келганда, бу тўсиқ қулаб тушади ва Яъжуж билан Маъжуж яна ташқарига чиқишади. Бу воқеа Қиёмат куни яқинлашганининг асосий белгиларидан бири бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: