Синдоров рекорд ортидан рекорд ёзмоқда!
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирининг 10-турида ҳиндистонлик юлдуз Праггнанандҳаа Рамешбабуни яна мағлуб этди.
Энг қизиғи, у рақибини бу турнирда иккинчи бор енгмоқда — аввал ҳам қора доналарда устун келганди. 10 турдан сўнг Синдоров ҳисобида **8 очко, энг яқин таъқибчиси Аниш Гири эса ундан 2 очко ортда. Энди Жавоҳир қолган 4 партиянинг барчасида дуранг ўйнаса ҳам, ҳеч ким уни қувиб ета олмайди.
Бу ғалаба билан Синдоров яна бир тарихий натижага эришди: у Номзодлар турнирининг ҳозирги форматида энг кўп — 6 та ғалаба қайд этган илк шахматчи бўлди. Турнир тугашига ҳали 4 тур бор, демак рекорд янада янгиланиши мумкин.
Кипрда ўтаётган мусобақада ғолиб 70 минг евро ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. Кейинги турда Синдоровни Фабиано Каруана кутмоқда.
