Нигерияда бозорга берилган авиаҳужумда камида 200 киши ҳалок бўлди

Нигерияда бозорга берилган авиаҳужумда камида 200 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг шимоли-шарқидаги Йобе штатида бозорга берилган авиаҳужум оқибатида камида 200 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, зарба Йобе ва Борно штатлари чегарасида жойлашган Жилли қишлоғидаги бозорга берилган. У ерда армия Boko Haram жангариларини таъқиб қилаётган бўлган.

Маҳаллий расмийлар қурбонлар сони 200 нафардан ошганини билдирган. Жароҳатланганлар Йобе ва Борно штатларидаги шифохоналарга олиб кетилмоқда.

Ҳодиса ҳақида маҳаллий аҳоли ва халқаро гуманитар ташкилот вакиллари ҳам маълумот берган.

Нигерия Ҳарбий-ҳаво кучлари эса Жилли ҳудудида Boko Haram жангарилари йўқ қилинганини маълум қилди.

Ҳозирда фавқулодда хизматлар воқеа жойида қутқарув ва тезкор чораларни амалга оширмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: