Эрон Форс кўрфази яқинидаги АҚШ ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр!..

Эрон Форс кўрфази яқинидаги АҚШ ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр!..

Ҳаманeий маслаҳатчиси Ормуз бўғози яқинидаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемаларини чўктириб юбориш билан таҳдид қилди

Эроннинг ракета қурилмалари Ормуз бўғози яқинидаги Америка ҳарбий кемаларига қаратилган ва Теҳрон уларнинг барчасини йўқ қилишга тайёр. Бу ҳақда 16 апрель куни Эрон олий раҳбарининг олий мартабали ҳарбий маслаҳатчиси, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) собиқ қўмондони Моҳсен Резаи маълум қилди.

«Бизнинг ракета қурилмаларимиз ҳарбий кемаларга қаратилган ва биз уларнинг барчасини чўктириб юборамиз», — деди Резаи Эроннинг Press TV телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар душманга босимни кучайтириш учун зарур. Шунингдек, у Вашингтоннинг денгиз блокадасини ташкил этиш бўйича режаларини «муваффақиятсизлик» деб баҳолади. Резаининг фикрича, Америка томони Ислом Республикаси билан қарама-қаршиликни тўхтатиш ниятида эмас.

Махфий режалар ва ядровий масала

Маслаҳатчининг маълумотларига кўра, АҚШ Исфаҳонга десант туширишни режалаштирган. Ушбу операциянинг мақсади Эрон уранини қўлга киритиш бўлгани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, Россия ва Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги резолюцияси тақдири Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар динамикасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Эрон ТИВ расмий вакили Эсмаил Бағаи 16 апрель куни АҚШ томонидан Ормуз бўғозининг блокада қилиниши Яқин Шарқдаги сулҳнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Бундай ҳолатда Эрон Қуролли кучлари зарур чораларни кўришга тайёрлиги билдирилган.

Трампнинг позицияси

АҚШ президенти Дональд Трамп 12 апрель куни АҚШ Ормуз бўғозига киришга ёки ундан чиқишга уринадиган барча кемаларни блоклашга киришаётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Исломободдаги музокаралар яхши ўтган, бироқ асосий ядровий масала ҳал этилмай қолган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: