Улар бир нарсани билишадики Яқин Шарққа айниқса, Исроилга боришдан қайтаришмоқда!..
Россияликлар ҳарбий можароларга жалб қилинган Яқин Шарқ мамлакатларига сафар қилишдан тийилишлари керак. Бу ҳақда Россия ТИВ консуллик департаменти директори Алексей Климов маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда ҳарбий можароларга жалб қилинган Яқин Шарқ мамлакатларига боришдан тийилишни тавсия этамиз», — деди Климов «Парламентская газета» нашрига берган интервьюсида.
АТОР (Россия туроператорлари уюшмаси) маълумоти: Россиялик сайёҳларнинг 70 фоизи Яқин Шарқ бўйича турларини қайта брон қилмоқда. (14 апрель, 11:09)
Мулозимнинг қўшимча қилишича, имкон қадар ушбу минтақа орқали ўтувчи транзит йўналишларидан қочиш, шунингдек, минтақада жойлашган авиаташувчилар хизматидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.
«Май ойидаги байрамлар арафасида Россия фуқароларига чет элга сафарларини режалаштиришда хавф-хатарларни тўғри баҳолашни ва кескинлик даражаси юқори бўлган ҳудудлардан қочишни тавсия этамиз», — дея таъкидлади Климов.
У турга буюртма беришда Россия ТИВ, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳамда ташриф буюрилиши режалаштирилган давлатнинг ваколатли органлари томонидан эълон қилинадиган расмий маълумотларга таянишни маслаҳат берди.
