Агар ошқозонингида, юрагингизда умуман жонингизда қасдингиз бўлса, марҳамат! Тарвуз пишди!.. (Видео)
Бевақт. «Туғилишидан» уч ой олдин мажбурлаб пиширилган тарвузлар… Кимёвий моддалар билан обдон тўйинтирилиб, сўнг «иссиқхона» деб аталадиган «туғруқхоналарда» дунёга келтирилган тарвузлар…
Товуқ гўшти емай қўйдик. Сабаби — тухумдан бугун чиққан жўжа 40 кунда «пишиб» етилади. Балиқ емай қўйдик. Сабаби — у бечора ҳам чувалчанг нималигини билмай, сунъий озуқа билан семириб, ёғ босиб, ошхоналардаги қайнаган ёғларга тушяпти. Қулпнай емаймиз — касалликнинг бори шунда. Мана, энди навбат тарвузга ҳам етиб келди… Июнь-июль ойларида пишиши керак бўлган тарвуз 15 апрелда «мен тайёрман» деб турибди…
